БМТ: Самарқанд саммити болалар фаровонлигини ҳимоя қилишда янги устувор вазифаларни белгилаб берди

Октябрь 28, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 187
БМТ: Самарқанд саммити болалар фаровонлигини ҳимоя қилишда янги устувор вазифаларни белгилаб берди

ЖЕНЕВА, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий ахборот порталида Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон саммити ва Ўзбекистоннинг болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Болалар фаровонлигига инвестициялар” мавзусидаги саммит 21–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ тузилмалари, ЮНИСЕФ, ЖССТ ва Жаҳон банки иштирокида ташкил этилди. Форум 100 дан ортиқ мамлакатдан 600 нафардан зиёд иштирокчини бир жойга жамлади.

БМТ Бош котиби ўз мурожаатида болаларга киритилаётган сармоялар — бу келажакка қўйилган инвестиция эканини алоҳида таъкидлади. БМТ Бош Ассамблеяси Раиси эса сиёсий мажбуриятларни соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимоя дастурларини молиялаштириш орқали мустаҳкамлашга чақирди.

Шунингдек ўқинг

Мақолада Ўзбекистонда амалга оширилган ижтимоий ислоҳотлар алоҳида қайд этилган. Мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 2017 йилдаги 27 фоиздан 2026 йилда 78 фоизга етди, 10 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болалар умумтаълим муассасаларида ўқимоқда ҳамда 1,5 миллионга яқин оилага ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, болалар қашшоқлигини қисқартириш, 2025 йилда қабул қилинган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ва 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси ҳам тилга олинган.

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева гуманитар ёрдамнинг қисқариши ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолда болалар фаровонлигига таҳдид солаётган омилларга эътибор қаратди. Келтирилган маълумотларга кўра, қарийб бир миллиард бола иқлим ўзгаришларига энг кўп мойил бўлган мамлакатларда яшайди.

Саммит доирасида “Даволашдан фаровонликка сари” шиори остида ўтказилган Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II халқаро конгрессга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Портал, шунингдек, Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказида узоқ муддатли даволанишда бўлган 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга ўқишни давом эттириш имконини берувчи “Mehrli Maktab” дастурини ҳам юқори баҳолади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш