Покистон ОАВ: Ўзбекистон Президенти томонидан ТДТ саммитида илгари сурилган ташаббусларнинг амалий ижроси туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади
Май 24, 2025. 14:41 • 2 дақ
• 45
ИСЛОМОБОД, 24 май. /"Дунё" АА/. Покистон матбуотида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити иштирокини кенг ёритди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, ушбу мамлакатнинг "Global News Pakistan" ахборот агентлиги, "Pakistan in the World" ва "The Diplomatic Insight" журналлари, "The Asian Telegraph" ва "Daily Big Digit" газеталари, "The Gulf Observer", "The Europe Today" ва "World News" янгиликлар платформаларида а Ўзбекистон етакчисининг ТДТ саммитидаги нутқи ва унинг доирасида илгари сурилган муҳим ташаббусларнинг аҳамиятига доир туркум мақолалар эълон қилинди.
Мақолаларда Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида дунёда геосиёсий ва геоиқтисодий зиддиятлар кучайиб бораётган, иқлим ўзгариши тобора долзарб масалага айланаётган мураккаб шароитда туркий мамлакатлар ўзаро ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши лозимлигини таъкидлаганини, туркий халқларни институционал ва стратегик асосдаги ҳамкорликни ривожлантиришга чақиргани алоҳида қайд этган.
"Ўзбекистон раҳбари қатор амалий ташаббусларни илгари сурилди, – дейилган материалларда. – Туркий давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида "Турк-трейд" онлайн платформасини яратиш, товар айирбошлашни кенгайтиришга қаратилган махсус дастурни ишлаб чиқиш, Транскаспий халқаро йўлагида юк ташишни соддалаштириш учун "ягона дарча" ва "яшил йўлаклар" тизимини жорий этиш, шу мақсадда жорий йил ноябрь ойида Тошкентда Туркий давлатларнинг мультимодал транспорт ва логистика форумини ўтказиш каби ташаббуслар шулар жумласидандир".
Нашрларда Ўзбекистон Президентининг инвестициявий ҳамкорлик йўналишидаги ташаббуслари – Туркий инвестиция жамғармасини фаоллаштириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма венчур компаниялар ташкил этиш ва инвестиция имкониятларини тўлиқ акс эттирадиган ягона онлайн портал яратиш таклифларига ҳам катта эътибор қаратилган қизиқиш билан эътироф этилган.
Шунингдек, мақолаларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университетини очиш ташаббуси ҳам алоҳида қайд этилиб, бу университетнинг келгусида туркий мамлакатлар ёшларини тайёрлаш ва умумий таълим дастурларини амалга оширишда муҳим ўрин тутиши таъкидланган.
Покистон матбуот манбаларига кўра, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё маконида барқарор тараққиёт, хавфсизлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашга, туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида