"Portfolio" нашри: Бухорода ўтаётган замонавий санъат биенналеси халқаро эътирофга сазовор бўлди
Октябрь 29, 2025. 12:21 • 2 дақ
• 64
ТЕЛЬ-АВИВ, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Исроилнинг "Portfolio" санъат ва сайёҳлик соҳасини ёритишга ихтисослашган электрон порталида санъатшунос Вера Гейлис томонидан тайёрланган "Синган қалблар учун рецептлар: Биринчи Бухоро биенналеси" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда таъкидланганидек, Бухорода ўтказилаётган мазкур биеннале – нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ҳудуди учун мисли кўрилмаган миқёсдаги маданий воқеадир. У тарихий Бухоро марказида, асрлар давомида Шарқ ва Ғарбни боғлаб турган Буюк ипак йўли чорраҳасида ташкил этилгани билан аҳамиятлидир.
Ушбу кенг кўламли тадбир доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Бразилия, Жанубий Корея, Хитой ва Кўрфаз араб мамлакатларидан келган ўнлаб рассом ва ҳунармандлар иштирок этмоқда. биенналие Ўзбекистонни нафақат сайёҳлик маскани, балки замонавий санъатнинг жаҳон харитасига янги маданий марказ сифатида кириб келаётгани кўрсатди.
"Ташкилотчилар кўргазмалар орқали ҳунармандчилик, жамоавий хотира ва тарихни уйғунлаштирган муҳит яратишга муваффақ бўлган. Биенналие очилганидан сўнгги илк бир ойдаёқ 1 миллионга яқин меҳмон ташриф буюргани бу тадбирнинг муваффақиятидан далолат
беради", – дейилган мақолада.
Бухоро биенналесини Киев ва Тбилисидаги шунга ўхшаш тадбирлардан фарқли равишда сиёсатдан йироқ, гўзаллик ва поэзияни тарғиб этувчи ҳақиқий санъат байрами сифатида халқаро майдонда ҳам катта қизиқиш уйғотган.
Мақола хулосасида ёзилганидек, "Жаҳоннинг етакчи санъат нашрлари ва веб-сайтлари биенналиени Марказий Осиё учун катта ютуқ, деб баҳолаб, шеърият, ҳунармандчилик ва жамоатчилик ўртасидаги мувозанатни юксак даражада яратилганини таъкидлаган".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда