"Europa Press": Ўзбекистон ва ЕИ билан ҳар жабҳада ҳамкорлик алоқаларини ривожланмоқда
Октябрь 28, 2025. 10:15 • 2 дақ
• 38
МАДРИД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг етакчи "Europa Press" нашрида "Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон савдо ҳамкорлигини кучайтириш орқали муносабатларни мустаҳкамламоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолангани ва бу орқали савдо муносабатлари янада мустаҳкамланиши, Тошкент билан энергетика, киберхавфсизлик ҳамда коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг янги шакллари жорий этилаётгани маълум қилиган.
Испания ОАВ ёзганидек, битим Брюсселда Европа кенгаши Президенти Антонио Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида имзоланди.
Ушбу келишув Европа Иттифоқи давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш стратегиясининг бир қисми сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни фаол ривожлантираётган бир пайтда амалга оширилди.
"Томонларнинг қўшма баёнотига кўра, ушбу муҳим босқич билан Брюссель ва Тошкент савдо диверсификацияси ва барқарор ривожланиш бўйича мулоқотни кучайтирмоқда, фаровонлик, барқарорлик ва минтақавий интеграцияни рағбатлантирмоқда. Ушбу янги мақом киберхавфсизлик, терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва гибрид таҳдидларнинг олдини олиш соҳаларида ҳамкорликнинг янги йўналишларини очишга қаратилган", – дейилган мақолада.
Шунингдек, ҳужжат минтақанинг Осиёга асосий тижорат йўлаги сифатида стратегик аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда "Глобал дарвоза" инвестиция лойиҳаси орқали рақамли коммуникациялар ва барқарор транспорт соҳасида мустаҳкам алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради.
"Ушбу келишув икки томонлама савдо ва инвестицияларимизни кенгайтириш ва диверсификациялашга, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга ҳисса қўшади. Шунингдек, визаларни соддалаштириш ва мигранцияни тартибга солишда бўйича келишувларга йўл очади", – дея урғуланган "Europa Press" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда