Logo

Покистон ОАВ: Тошкентда илк бор "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофоти тақдим этилади

Июнь 06, 2025. 12:00 • 2 дақ

80
Покистон ОАВ: Тошкентда илк бор "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофоти тақдим этилади

ИСЛОМОБОД, 6 июнь. /"Дунё" АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари шу йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтиши тўғрисидаги ахборот материалларини эълон қилди, деб хабар қиляпти"Дунё" АА мухбири.

Жумладан, мазкур давлатнинг "Global News Pakistan – GNP" ахборот агентлиги, "Pakistan in the World" ва "The Diplomatic Insight" журналлари, "The World Ambassador", "The Gulf Observer" ва "The Europe Today" онлайн платформалари томонидан мазкур форумга бағишлаб ёзилган мақолаларда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилаётган "MINEX Central Asia 2025" форуми критик минераллар ва стратегик металлар соҳасида глобал келажак масалалари муҳокама қилиниши таъкидланган.

"Тадбир доирасида нодир металлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни қамраб олган барқарор таъминот занжирларини шакллантириш, минтақавий стратегик шериклик ва сармоявий муҳитни мустаҳкамлаш, ESG стандартлари ва барқарор кончилик амалиётини жорий этиш, қайта ишлаш, рақамлаштириш ва инновациявий ечимларни татбиқ этиш, илмий ҳамкорликни кучайтириш ва мутахассислар салоҳиятини ошириш, глобал таъминот занжирларига интеграция ва хорижий инвесторлар иштирокида юқори технологик лойиҳаларни ривожлантириш каби долзарб мавзулар кўриб чиқилади", – дейилади материалларда.

Покистон ОАВ, шунингдек, мазкур форум минтақавий ва халқаро даражада барқарор ривожланиш, "яшил" энергетика ва технологиялар трансформацияси соҳаларида фаолият юритаётган мутахассислар учун муҳим платформа вазифасини бажаришини маълум қилган.

"Форум давомида илк бор "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофоти тақдим этилади. Мукофот Марказий Осиёда геология ва кончилик соҳасида илғор ташаббуслар ва етакчиликни эътироф этишга қаратилган", – деб ёзилган манбаларда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш