Польша ОАВ: Тошкент жаҳон маданий ва илмий марказига айланмоқда
Сентябрь 19, 2025. 09:31 • 57 сония
• 41
ВАРШАВА, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг "Sukces.rp.pl" электрон порталида Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Ўзбекистон сўнгги йилларда чинакам уйғониш даврини бошидан кечираётгани таъкидланган. Тарихи қадим замонларга бориб тақаладиган Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларнинг бетакрор меъморчилиги ва улуғворлигининг кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан одамлар ушбу мамлакатга оқиб келмоқда.
Мақолада Ўзбекистон пойтахти Тошкентни замонавий ва мегаполис шаҳарга айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани қайд этилган. Шаҳарни жаҳон андозалари даражасидаги муҳим маданий ва илмий марказга айлантирувчи лойиҳалардан бири – бу Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишидир.
"Ушбу лойиҳа Ўзбекистон санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси шафелигида амалга ошириляпти. Минтақадаги энг замонавий бино бўлиши кутилаётган музей лойиҳаси япониялик машҳур архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилди", – дейилган мақолада.
Унда Осиёдаги энг йирик санъат коллекцияларидан кутубхона, ўқув зали, китоб дўкони, ўқув хоналари, кўп функцияли аудитория ва реставрация лабораториялари жойлашади.
Нашрда ёзилишича, бўлажак музейда Ўзбекистон, Осиё ва Европадан экспонатлар илк марта намойиш қилинади. "Ўзбекистон Миллий музейининг очилиши 2028 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган", – дея маълум қилган "Sukces.rp.pl".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда