Logo

Яқин Шарқ мамлакатларининг етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида Ўзбекистон мавзуси

Май 25, 2025. 10:24 • 2 дақ

62
Яқин Шарқ мамлакатларининг етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида Ўзбекистон мавзуси

АР-РИЁЗ, 25 май. /"Дунё" АА/. Яқин Шарқ мамлакатларининг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президентининг Словенияга буюрган расмий ташрифи ҳамда Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишини кенг ёритди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.   

Жумладан, Саудия Арабистонинг "Sahm News", "An Nahar News", "Al Harir"  Ироқнинг "Agnaden" газеталари ва Иорданиянинг "Ammon News" ахборот агентлиги Ўзбекистон Президентининг 21-22 май кунлари Словенияга бўлиб ўтган ташрифига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди.

 Мақолаларда ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Президенти Наташа Пирц Мусар, Бош вазири Роберт Голоб ва Миллий ассамблеяси Раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан сермазмун музокаралар ўтказани таъкидланган.

"Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, саноат кооперацияси, экология, маданият, туризм ва таълим соҳаларини қамраб олган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Қўшма баёнот, шунингдек, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаб қўйган ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Ташриф якунида давлат раҳбарлари ва икки мамлакатнинг 100 га яқин етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Словения бизнес форуми бўлиб ўтди", – деб урғуланган материалларда.

Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Al Harir" ва "An Nahar News" газеталари  19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақида ёзди. Мақолаларда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги унутилган алоқаларни тиклаш бўйича амалий қадамларни ташлаётгани алоҳида таъкидланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш