Саудия Арабистонининг етакчи телеканалида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўрсатув намойиш этилди
Октябрь 29, 2025. 09:30 • 31 сония
• 61
АР-РИЁЗ, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп "Аль-Арабия" телеканалида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўрсатув эфирга узатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Теледастурда Ўзбекистоннинг қадимий тамаддун ўчоғи, ислом тараққиёти бешиги эканлиги таъкидланган. Шунингдек, тарихий шаҳарлардаги ноёб архитектура намуналари ва маданий мерос, масжидлар кўплиги, ўзбек халқининг туристларга нисбатан меҳмондўстлиги, миллий ўзбек ошхонаси Ўзбекистонни араб сайёҳлари учун энг муносиб масканлардан бири сифатида намоён қилаётгани урғуланган.
Кўрсатувда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлар ҳақидаги маълумотлар ва лавҳалар ҳам томошабинлар эътиборига тақдим этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда