Logo

"Kyiv Diplomatic": Ўзбeкистон туризм бўйича рекордларни янгиламоқда

Август 05, 2025. 12:41 • 58 сония

65
"Kyiv Diplomatic": Ўзбeкистон туризм бўйича рекордларни янгиламоқда

КИЕВ, 5 август. /"Дунё" АА/. "Kyiv Diplomatic" электрон нашрида "Ўзбeкистон туризм бўйича рекордларни янгилади – уч ойда деярли 20 фоизга ўсиш" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда 2025 йилнинг апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга уч миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюриб – ойлик оқим доимий равишда 1 миллион кишидан ошганлиги маълум қилинган. "Бу нафақат мамлакатга бўлган барқарор қизиқишни тасдиқловчи тарихий натижа, балки туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидан далолатдир." – дейилади мақолада.

2024 йилнинг шу даврига нисбатан хорижлик сайёҳлар сони қарийб 20 фоизга ошган. 2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон бир ой ичида илк бор 1 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилган бўлса, май ойида янги рекорд ўрнатилди – қарийб 1,1 миллион, июнь ойида эса яна 1,1 миллион сайёҳ ташриф буюрди.

Мамлакат имижини яхшилаш, визасиз режимни кенгайтириш, соҳага сармоя жалб этиш, халқаро сайёҳлик кўргазмалари, форумлар ва бошқа тадбирларда фаол ушбу натижага эришда асосий омил бўлди.

"Ўзбекистонда келгусида халқаро стандартларга мос сайёҳлик хизматлари кўламини кенгайтириш, жаҳон бозорида тобора оммалашиб бораётган йўналишлар – экологик ва барқарор туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади", – дея урғуланган мақола якунида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш