Ўзбекистонлик фермер Беларусда чорвачилик бизнесини кенгайтирмоқда

Сентябрь 17, 2026. 16:00 • 2 дақ

69
Ўзбекистонлик фермер Беларусда чорвачилик бизнесини кенгайтирмоқда

МИНСК, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Беларусь телерадиокомпанияси0нинг “NEWS BY” ахборот порталида “Ўзбекистонлик фермер Беларусь заминида қандай қилиб бизнесини кенгайтирмоқда?” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги стратегик шерикликнинг жадал ривожланиши нафақат савдо, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик инвестициявий ва ҳудудлараро лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳам янги имкониятлар очмоқда.

Наманган вилоятида яшовчи Санжар Мадамовнинг Беларуснинг Витебск вилоятидаги фермер хўжалиги самарали кооперациянинг ёрқин намунаси бўлди. Дастлаб тўқимачилик соҳасида бизнес қилишни режалаштирган тадбиркор ҳудуднинг юқори аграр салоҳияти ва ресурс базасини баҳолаб, ўз фаолиятини чорвачиликка йўналтирди.

Шунингдек ўқинг

Ҳозирда хўжалик 400 гектардан ортиқ ижарага олинган ердан фойдаланмоқда. Қўйлар сони 100 бошдан 1200 бошга етди. Яқинда Наманган вилояти делегациясининг фермага ташрифи чоғида 2028 йилгача қўйлар бош сонини 5 мингтага етказиш, ўзбекистонлик инвесторларнинг ҳудуддаги бўш ишлаб чиқариш қувватларини ижарага олишдаги иштироки бўйича режалар белгилаб олинди. Истиқболда фермер агроэкотуризм ва йилқичиликни ҳам ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Порталда таъкидланишича, ушбу лойиҳанинг муваффақияти икки мамлакат иқтисодиётларининг бир-бирини тўлдириши, маҳаллий даражада тадбиркорлик ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона алоқалар мустаҳкамланганидан далолат беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш