“Heritage Daily”: Пайариқ ва Қўрғонтепадаги топилмалар Ўзбекистоннинг бой меросини тасдиқлайди

Сентябрь 17, 2026. 09:00 • 2 дақ

164
“Heritage Daily”: Пайариқ ва Қўрғонтепадаги топилмалар Ўзбекистоннинг бой меросини тасдиқлайди
“Heritage Daily”: Пайариқ ва Қўрғонтепадаги топилмалар Ўзбекистоннинг бой меросини тасдиқлайди

ЛОНДОН, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг оммабоп “Heritage Daily” илмий онлайн-нашрида Самарқанд вилоятида топилган ноёб археологик топилмаларга бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бронза безаклар Ўзбекистонда топилган қадимий қабр сирини очишга ёрдам беради” сарлавҳали мақолада Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида тасодифан аниқланган қадимий қабр ҳақида сўз юритилади.

Ер ишлари давомида маҳаллий аҳоли вакили томонидан одам суяклари, учи конуссимон ва спиралсимон нақшли бронза билакузуклар ҳамда майда мунчоқлар топилган. Мутахассисларнинг дастлабки баҳолашига кўра, ушбу артефактлар Зарафшон водийсида аввал топилган сўнгги бронза даврига (милоддан аввалги XIII–X асрлар) оид материалларга мос келади.

Шунингдек ўқинг

“Қўрғонтепадаги ибодатхона харобалари орасидан ганч ҳайкалнинг бош қисми топилди” номли мақолада эса Самарқанднинг Ургут туманидаги илк ўрта асрларга оид Қўрғонтепа мажмуасида олиб борилган қазишма ишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Археологлар ибодатхона харобалари орасидан ганчдан ясалган ҳайкал бошини топдилар. Унинг иконографияси аввал тўрт қўлли маъбуд тасвирланган деворий расмлар топилган Сўғд санъати ва диний анъаналарини ўрганишда алоҳида қийматга эга.

Нашр хулоса қилишича, бронза давридан илк ўрта асрларгача бўлган ёдгорликларнинг мунтазам топилиши Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси нақадар бой салоҳиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш