“РБК” АА: Қорақалпоғистонда қиймати 5,1 миллиард долларлик майнинг лойиҳаси амалга оширилмоқда

Сентябрь 16, 2026. 11:00 • 2 дақ

81
“РБК” АА: Қорақалпоғистонда қиймати 5,1 миллиард долларлик майнинг лойиҳаси амалга оширилмоқда

МОСКВА, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қорақалпоғистонда умумий қиймати 5,11 миллиард долларга тенг бўлган “Bes Qala Mining Valley” махсус майнинг ҳудудини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Россиянинг “РБК” ахборот агентлигига таяниб.

Лойиҳада криптоактивлар майнинги учун дата-марказлар қуриш кўзда тутилган бўлиб, у ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва “яшил” энергетикани ривожлантиришга қаратилган.

Майнинг ҳудуди иштирокчилари 2035 йил 1 январга қадар майнингдан олинадиган даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади. Ягона энергетика тизимидан ёки қайта тикланувчи энергия манбаларидан, жумладан, водород электр станцияларидан электр энергияси олиш имконияти кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Ҳудуднинг энергетика инфратузилмасини ривожлантириш доирасида “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда қиймати 3,3 миллиард доллар бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши рақамли инфратузилма ва “яшил” энергетикани ривожлантиришга, инвестицияларни жалб этишга ҳамда Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш