Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 миллион ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
Май 20, 2025. 15:03 • 37 сония
• 144
ОСТОНА, 20 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда болалар туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастур бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, ушбу дастур доирасида ҳар йили 1 миллион мактаб ўқувчиси мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин бўлади. Дастурнинг асосий мақсади мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини қизиқарли ва фойдали ташкил этишдир.
Шу мақсадда Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги "Баркамол авлод" марказларида камида 100 ўринли "Болалар сайёҳлик базаси" ташкил қилинади.
Шунингдек, "Баркамол авлод" мактаблари, "Ёшлик" спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлаштирилади. Улар таъмирланиб, замонавий йўналишларга мос жиҳозланади, хорижий тиллар, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди