Logo

"ТОLО news" АА: Ўзбекистон Президенти БМТдаги нутқида Афғонистонда катта иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режаларини маълум қилди

Сентябрь 24, 2025. 20:58 • 47 сония

109
"ТОLО news" АА: Ўзбекистон Президенти БМТдаги нутқида Афғонистонда катта иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режаларини маълум қилди

КОБУЛ, 24 сентябрь. /"ДунёАА/. Афғонистоннинг "ТОLО news" ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқига оид мақолани эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон Президентининг Афғонистон муаммосини ҳал қилмасдан туриб, глобал ва минтақавий хавфсизликни, барқарор тараққиётни таъминлаш мумкин эмаслиги ҳақидаги фикрлари юксак баҳоланган.

Шунингдек, нашрда давлатимиз раҳбарининг афғон халқининг тинч ва барқарор ҳаёт сари интилишларини қўллаб-қувватлаш халқаро ҳамжамиятнинг бирлашган саъй-ҳаракатларини талаб қилиши, Афғонистоннинг яккаланишини олдини олиш жуда муҳимлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистонда йирик иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ниятида эканини ҳақидаги қарашлари таҳсинга сазовор эканлиги таъкидланган.

"Биз Афғонистонда катта иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқчимиз. Ушбу мамлакат орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз", – дея давлатимиз раҳбари нутқидан иқтибос келтирилган мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш