Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Июль 22, 2026. 11:00 • 46 сония

41
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

ОСТОНА, 22 июль. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Президентининг фармони билан Ерали Тугжанов мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

У 2022 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган Бейбут Атамқуловнинг ўрнини эгаллайди.

Қозоғистоннинг янги элчиси 63 ёшда. У Тошкентдаги лавозимга тайинлангунига қадар Қозоғистон Бош вазирининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Ерали Тугжанов илгари давлат хизматида турли лавозимларда, жумладан, Президент Администрациясида фаолият юритган, Манғистау ва Ақтўбе вилоятлари ҳокими бўлган, мамлакат касаба уюшмалари федерациясига раҳбарлик қилган, Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш