Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди

Июль 27, 2026. 16:00 • 57 сония

131
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди

МИНСК, 27 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов Минскка етиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари­ – ­ инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Нуриддин Мамажонов 45 ёшда. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Чехиянинг Богемия марказий университетини тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтининг (Прага) бизнес бошқаруви доктори (DBA) даражасига эга.

Янги элчи Ўзбекистон Адлия ва Ташқи ишлар вазирликларида, Германиядаги элчихонада, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонада турли лавозимларда ишлаган. 2022–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Нуриддин Мамажонов 2024–2026 йилларда Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Раҳматулла Назаров ўрнига тайинланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш