Чехия Бош вазири 29-30 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Апрель 29, 2026. 09:21 • 56 сония
• 129
ТОШКЕНТ, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Чехия Бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, "яшил" энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Бош вазир Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси