8–10 сентябрь кунлари Тошкент “CAITME 2026” Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмасига мезбонлик қилади

Сентябрь 04, 2026. 18:30 • 7 дақ

38
8–10 сентябрь кунлари Тошкент “CAITME 2026” Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмасига мезбонлик қилади
8–10 сентябрь кунлари Тошкент “CAITME 2026” Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмасига мезбонлик қилади
8–10 сентябрь кунлари Тошкент “CAITME 2026” Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмасига мезбонлик қилади

ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. 8­–10 сентябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” ММКда “CAITME 2026” 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма “CAITME 2026 – минтақа тўқимачилик саноатининг келажагини белгиловчи технологиялар” шиори остида ўтказилади.

Ўз фаолияти мобайнида CАIТМЕ Марказий Осиё ва МДҲ учун ноёб лойиҳага айланди ва тўқимачилик саноати кўргазмалари соҳасида Ўзбекистоннинг миллий бренди сифатида шаклланди.

Кўргазма кўп йиллардан буён минтақанинг тўқимачилик ва тикувчилик саноатини инновацион ва илғор ривожлантиришнинг энг муҳим воситаларидан бири бўлиб келмоқда.

CАIТМЕ ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, унумдорликни ошириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошликни таъминлаш йўлида минтақавий тўқимачилик ва тикувчилик бизнесига муҳим ёрдам кўрсатмоқда.

Кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга илғор технологиялар етказиб берувчилар билан доимий алоқада бўлиш, барча янгиликлар ва янги маҳсулотлардан хабардор бўлиш, машина ва ускуналардан фойдаланиш бўйича техник маслаҳатлар олиш, махсус акциялар ва таклифларни “биринчи қўлдан” олиш имконини беради.

Бугунги кунда CАIТМЕ кўргазмасининг аҳамияти фақат битта бозор доирасидан анча кенг: кўргазма ҳар йили турли мамлакатлардан ускуналар ва технологияларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини бир майдонда жамлайди, тўқимачилик корхоналари мутахассислари ва вакиллари эса замонавий ечимлар, янги етказиб берувчилар ва бизнес ҳамкорлар излаб Тошкентга ташриф буюришади.

Бу, айниқса, жаҳон тўқимачилик саноати мураккаб трансформация даврини бошдан кечираётган ҳозирги босқичда долзарб аҳамият касб этмоқда: ташқи бозорлар учун рақобат кучаймоқда, таъминот занжирлари ўзгармоқда, халқаро тариф сиёсати ва транспорт-логистика йўналишлари қайта кўриб чиқилмоқда, халқаро буюртмачилар томонидан ишлаб чиқаришларнинг шаффофлиги, барқарорлиги ва самарадорлигига нисбатан янги талаблар пайдо бўлмоқда.

Шу фонда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда давом этмоқда: солиқларни камайтириш, янги экспорт бозорлари ва маркетингни ривожлантириш учун имтиёзлар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, халқаро сертификатлар ва стандартларни жорий этиш, имтиёзли кредитлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш амалга оширилмоқда. Биргина 2025 йилнинг ўзида соҳага жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 2,1 миллиард долларни ташкил этди.

Соҳада ўрин олган мураккаб даврларга қарамай, CАIТМЕ ўз мавқеини сақлаб қолмоқда. 2026 йилда кўргазмада Ўзбекистон ва Марказий Осиёни муҳим ва истиқболли бозор сифатида кўрадиган 18 мамлакатдан 250 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этади: Австрия, АҚШ, БАА, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Италия, Нидерландия, Россия Федерацияси, Туркия, Чехия, Швейцария, Хитой, Япония, Ўзбекистон, Ҳиндистон.

Хорижий давлатлар орасида иштирокчилар сони бўйича Топ-5 таликка Хитой, Туркия, Германия, Италия ва Ҳиндистон кирди. Кўргазмада хорижий иштирокчиларнинг улуши 83 фоизни ташкил этди.

Жаҳон тўқимачилик машинасозлиги соҳасида етакчи давлатлардан бири бўлган Германия бу йил яна Миллий стенд форматида иштирок этади. Andritz Kusters, Brückner Textile Technologies, Carl Schmale, Sossna, Texpa, Thies, Groz-Beckert KG, Kaeser Kompressoren, Schott & Meissner Maschinen - und Anlagenbau va Textima Export Import GmbH бўёқ, пардозлаш, тикувчилик ишлаб чиқариш, нотўқув материаллар, шунингдек, кенг кўламли ёрдамчи ускуналар ва бутловчи қисмлар учун илғор ечимларни тақдим этади.

Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Туркия, АҚШ, Швейцария ва бошқа етакчи машинасозлик давлатларидан компаниялар кенг кўламда иштирок этмоқда.

Иштирокчилар ва тақдим этилган брендлар орасида тўқимачилик машинасозлигининг эътироф этилган етакчилари ва Европа ҳамда Осиёнинг энг илғор технологияларини етказиб берувчилар - Rieter, Uster, Novibra, SSM, Spindelfabrik Sussen, Toyota, Muratec, Truetzschler, Saurer, Picanol, Santoni, Terrot, Groz-Beckert, Habasit, MHMS, Vandewiele, Mayer, IRO, Biancalani, Brazzoli, Ferraro, Epson, Mario Crosta, Itema, Lafer, Motex Di Modiano Guido, Salvade`, Simet, Sclavos, Effe, Mahlo, Lonati, Shima Seiki, Tetas, Temsan, Staubli, Karl Mayer, Lakshmi Machine Works, Lakshmi Card Clothing, Precitex, Kansai, Eliar, Pai Lung, AB Carter, James Heal, Guven Celik, West Global, CTMTC, Hengyi, Leadsfon, Rifa, Yingyang, Baoyu, Hikari, Ricoma компаниялари ва кўплаб бошқалар.

CАIТМЕ 2026 экспозицияси яна бир бор “Ўзэкспомарказ” МККнинг барча павильонларини эгаллайди ва асосий бўлимлар бўйича тузилади:

• пардозлаш, бўяш ва босма технологиялар (1-павильон)

• йигириш технологиялари (2-павильон)

• тўқимачилик кимёвий моддалари ва бўёқлари (Атриум 1 зали)

• тикувчилик учун ускуналар (3-павильон)

• тўқувчилик ва трикотаж ускуналари (4-павильон)

Бундай тузилма мутахассисларга осон ҳаракатланиш, ўзларини қизиқтирган ечимларни топиш, кўргазмада ишлаш учун вақтни тўғри тақсимлаш ва зарур учрашувлар жадвалини олдиндан режалаштириш имконини беради.

Жорий йилда CАIТМЕ кўргазмаси соҳанинг қуйидаги янги ва талаб юқори бўлган йўналишларига эътибор қаратади:

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш (ишлаб чиқаришнинг бир участкаси ёки барча ишлаб чиқариш линиялари). Замонавий фабрикалар малакали ишчи кучи етишмаслигидан тортиб, самарадорликни ошириш ва харажатларни камайтиришга интилишгача бўлган ўсиб бораётган талабларга дуч келмоқда. Автоматлаштириш бу муаммоларга кучли жавобдир: у меҳнат харажатларини камайтиради, инсон омили таъсиридан қатъий назар калава ипнинг барқарор юқори сифатини таъминлайди ва ускунадан фойдаланиш коэффициентини оширади.

Масалан, Европанинг таниқли флагман компанияси Rieter (Швейцария) йигирув фабрикаларини автоматлаштириш бўйича инновацион ечимларни, Texpa (Германия) компанияси уй тўқимачилик маҳсулотларини тикиш учун автоматик ва ярим автоматик линияларни ва бошқаларни тақдим этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштириш орқали барқарорликни таъминлаш: атроф-муҳитга кам таъсир кўрсатадиган бўёқлардан оқилона фойдаланиш, бўяш ва пардозлаш саноатидан чиқадиган оқава сувларни қайта ишлаш ва яшил энергиядан фойдаланиш.

Eliar (Туркия) компанияси “ақлли” бўёқ дозалаш тизимлари, илғор датчиклар ва дастурий таъминотни намойиш этади, бу эса “ақлли” ва “барқарор” бўёқ ишлаб чиқариш келажагини ўзгартиради.

Самарадорликни ошириш ва ишлаб чиқаришни оптималлаштириш. Масалан, Biancalani (Италия) компанияси фермент технологиясига асосланган экологик тоза жараёнлар ёрдамида ресурсларни сарфлашни оптималлаштириш учун мўлжалланган мато пардозлаш ечимларини тақдим этади.

Кўп функциялилик ва кўп вазифалилик. Ricoma Asia (Ўзбекистон) компанияси нафақат кашта тикадиган, балки мунчоқ, марварид ва кристалларни ҳам тикадиган каштачилик машинасини тақдим этади. Махсус мослама эса сочиқсимон кашта, занжирсимон ва тамбур чокларини – машҳур ўзбек “попоп кашта”сини яратиш имконини беради.

Ўзбекистонга фаол кириб келаётган барча сўнгги тўқимачилик ускуналари кўргазмаларининг энг асосий тренди - бу тўқимачилик чиқиндиларини йигириш цехидан тортиб, ишлатилган кийимларни яна ип-калава, газлама, тикувчилик буюмларига қайта ишлашгача бўлган барча босқичларда “ақлли” қайта ишлаш, тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг айланма тизимини таъминлаш.

Бир қатор етакчи Европа компаниялари циклли ишлаб чиқариш учун ечимларни таклиф этмоқда. Масалан, ушбу соҳада етакчи ишлаб чиқувчи ва тренд-сеттер бўлган Truetzschler (Германия) компанияси кераксиз тола чиқиндиларидан қочишга ёрдам берадиган инновацион ечимларни тақдим этади, йигириш ишлаб чиқаришини тайёрлашдан ҳосил бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларидан унумли фойдаланади ва майдаланган матолар ва ишлатилган тўқимачилик маҳсулотларидан ип ишлаб чиқаришда энг юқори сифатга эришади.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги CАIТМЕ яна Global Textile Days тўқимачилик ҳафталиги доирасида ўтказилади, унинг дастури, шунингдек, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини профессионал харид қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун “TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub” платформасида В2В фоматидаги учрашувлар сериясини ҳам ўз ичига олади.

9 сентябрь куни Атриум 2 залида баерлар, импорт қилувчилар, дистрибьюторлар, савдо тармоқлари, кийим-кечак брендлари эгалари ва e-commerce вакиллари Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган ишлаб чиқарувчилар билан олдиндан ташкил этилган ўнлаб музокаралар ўтказишлари мумкин бўлади.

Ташкилотчилар CАIТМЕ шунчаки кўргазма эмаслигини таъкидламоқдалар. Бу Марказий Осиёдаги тўқимачилик ва кийим-кечак саноати учун асосий бизнес платформаси, минтақа мамлакатлари учун инвестиция, тараққиёт ва иқтисодий ўсиш учун имконият – бутун дунё бўйлаб профессионаллар томонидан тан олинган миллий бренддир.

CАIТМЕнинг юқори халқаро мақоми ҳар йили UFI Бутунжаҳон кўргазмалар уюшмасининг мустақил аудити билан тасдиқланади, кўргазма 2026 йилда яна бир бор аудитдан ўтади.

Аудит маълумотларига кўра, бугунги кунда CАIТМЕ МДҲ мамлакатларидаги тўқимачилик машинасозлиги бўйича ихтисослаштирилган кўргазмалар орасида етакчи ўринни эгаллаб, Осиёдаги энг йирик тармоқ майдонларидан бири бўлиб қолмоқда.

Жаҳон тўқимачилик ва кийим-кечак бозори жадал ўзгариб бораётган шароитда айнан шундай профессионал платформалар модернизация, барқарор ривожланиш ва халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган корхоналар учун ўсиш нуқтасига айланмоқда.

Расмий қўллаб-қувватлаган идоралар ва ташкилотлар:

• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

• Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

• Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

• “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

• Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ташкилотчилар - Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори ICА Eurasia Group.

Қўшимча маълумот олиш учун Iteca Exhibitions матбуот хизматига мурожаат қилинг:

Teл: + (998 93) 180 03 42, E-mail: pr@iteca.uz, www.caitme.uz

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш