25–27 март кунлари Тошкентда “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan 2026” 21-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
Март 17, 2026. 12:04 • 5 дақ
• 191
ТОШКЕНТ, 17 март. /“Дунё” АА/. Шу йил 25–27 март кунлари “Ўзэкспомарказ” MKKда “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan 2026” 21-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Марказнинг 1-, 2-павильонлари ва 1-атриум залида ўтказиладиган ушбу кўргазма “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” томонидан ташкил этилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон агросаноат мажмуаси барқарор ўзгаришларни намойиш этмоқда – ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан тортиб, самарадорликни ошириш, технологик тараққиёт ва экспорт рақобатбардошлигини кучайтиришгача.
2025 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги барқарор ўсишни намойиш этди, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар)нинг умумий қиймати 538 919,7 миллиард сўмни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2024 йил рақамларига нисбатан 4,4 фоизга юқоридир. Соҳа модернизация мақсадларини изчил амалга ошириб, экспорт йўналишларини кенгайтириб, халқаро ҳамкорлар билан кооперацияни мустаҳкамламоқда.
Профессионал ҳамжамиятда ушбу жараёнлар “AgroWorld Uzbekistan” халқаро кўргазмасида амалда акс эттирилган бўлиб, кўргазма шунчаки ускуналар ва ечимларни намойиш этишдан кўпроқ жараёнларни ўз ичига олади. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар, технология етказиб берувчилари, инвесторлар ва агросаноат мажмуаси корхоналари ўртасида профессионал мулоқотни ривожлантиришга ҳам ёрдам беради. Бу ерда соҳанинг барча асосий йўналишлари бўйича таклифлар жамланган – ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдан тортиб, сақлаш ва логистикагача.
2026 йил экспозицияси замонавий агросаноат мажмуаси корхоналари учун зарур бўлган амалий технологик ечимларни намойиш этишга қаратилган. Тақдим этилган ишланмалар саноатнинг асосий сегментларини – паррандачилик ва чорвачилик, озуқа ишлаб чиқариш, ветеринария, донни қайта ишлаш ва сақлаш, ҳосилдорликни ошириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун агрокимёвий ечимларни қамраб олади.
Бу йил кўргазмада 19 мамлакатдан 162 та компания иштирок этмоқда: АҚШ, Австрия, Беларусь, Бельгия, Дания, Франция, Германия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Корея Республикаси, Нидерландия, Польша, Қозоғистон, Россия, Туркия, Хитой, Япония, Ўзбекистон.
Кўргазмага ташриф буюрувчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳомийси “Vetteria” компанияси Марказий Осиёдаги барча турдаги чорвалар ва паррандалар учун ем, премикслар, ем қўшимчалари, вакциналар ва ветеринария препаратларининг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади.
Хорижий иштирокчилар сони 87 фоизни ташкил этди. Улар қаторига агросаноат секторининг турли соҳалари учун ускуналар ва технологиялар етакчи ишлаб чиқарувчилари киради: “Petersime NV”, “Poultec NV” (Белгия), “Marel Poultry B.V.”, “VDL Agrotech BV”, “Ottevanger Milling Engineers BV”, “Mavitec” (Нидерландия), “Big Dutchman International GmbH” (Германия), “Skov A/S” (Дания), “Giordano Poultry-Plast S.p.A.” (Италия), “Tavsan Tavukçuluk Ekipman San. A.Ş”, “Yemmak”, “Alberk Proses Makineleri Ltd Şti” (Туркия), “Kohshin Engineering” (Япония).
Россия Федерациясининг Белгород ва Курган вилоятлари жамоавий стендлари намойиш этилади. Хитой, Туркия ва Нидерландия компанияларининг кенг иштироки кутилмоқда.
Маҳаллий компаниялар қаторига паррандачилик ва чорвачилик учун ускуналар, жумладан, озиқлантириш, вентиляция ва микроиқлим тизимлари ишлаб чиқарувчилари, озуқа, премикслар, ветеринария препаратлари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб берувчилари киради: “Golden Food”, “Провими”, “Sagrada”, “Asl Feed”, “Mirta Tomorqa Xizmati”, “Asia Taren”, “Щёлково агрохим”, “Ashish Life Science” ва бошқалар.
Бу йил паррандачилик бўлими, айниқса кенг намойиш этилган бўлиб, у паррандаларни селекцияси, инкубация қилиш ва боқишдан тортиб, қайта ишлаш, сақлаш ва маҳсулот логистикасигача бўлган бутун ишлаб чиқариш циклини қамраб олади. Ташриф буюрувчилар паррандачилик фабрикалари учун кенг қамровли ечимлар, жумладан, қафасда ва полда сақлаш ускуналари, озиқлантириш, вентиляция ва микроиқлим тизимлари, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштирилган бошқариш технологиялари, тухумни сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва ташиш учун инкубаторлар ва ускуналар ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.
Омухта ем ва ветеринария бўлимида чорвалар ва паррандаларнинг маҳсулдорлиги ва соғлиғини яхшилаш бўйича ечимлар, жумладан, омухта ем, премикслар, озуқа қўшимчалари, концентратлар, ветеринария препаратлари, вакциналар ва биологик воситалар ишлаб чиқариш тақдим этилади. Шунингдек, омухта ем ишлаб чиқариш технологиялари ва ускуналари, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари учун комплекс ечимлар намойиш этилади.
Ташриф буюрувчилар 1-павилёнда дон ва дуккакли экинларни сақлаш, ун ва макаронни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш ускуналарини, жумладан, дон тозалаш машиналари, элеватор ускуналари, тегирмон ва омухта ем линияларини кўришлари мумкин. Бу ерда турли хил ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, агрокимёвий маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги уруғларини кенг ассортименти тақдим қилинади.
2-павилёнда мутахассислар чорваларни сўйиш ва қайта ишлаш бўйича ечимларни, жумладан, чорвачилик учун ақлли тизимлар ва автоматлаштирилган ускуналар, чорвачилик чиқиндиларини олиб ташлаш ускуналари ва ҳайвонларнинг қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш учун интеграциялашган тизимларни кўришлари мумкин.
2026 йилда кўргазмага янги халқаро компаниялар қўшилиб, агросаноат комплекси учун замонавий технологиялар ва ечимларни тақдим этди. Дебютантлар орасида “Quality Systems & Equipments Pvt Ltd” (Ҳиндистон) – паррандачилик мажмуалари учун ускуналар; “Meyn” (Нидерландия) – паррандаларни қайта ишлаш технологиялари; “Golden Food” (Ўзбекистон) – паррандачиликда инновацион ечимлар; “Sasso SAS” (Франция) – генетика ва наслчилик дастурлари; “Turms International Inc.” (Корея Республикаси) – қишлоқ хўжалиги корхоналари учун юқори технологияли ечимлар; омухта ем саноати сегментида – “Green Gold Ilyichevka” (Қозоғистон), “Intraco Ltd. N.V.” (Белгия) ва “Kohshin Engineering” (Япония); ўсимликшунослик соҳасида, тупроқга ишлов бериш техникаси ва ечимларига ихтисослашган “Русдиск” (Россия).
Анъанага кўра, кўргазманинг иккинчи куни, 26 март куни Ўзбекистон фермерлар Кенгаши кўмагида “Фермерлар куни” ўтказилади. Бу ерда ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кластерлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилади.
“AgroWorld Uzbekistan 2026” кўргазмаси агросаноат соҳасида халқаро мулоқотни ривожлантириш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун замонавий ечимларни илгари суришда давом этмоқда. Уч кун давомида соҳа мутахассислари тажриба алмашиш, мавжуд тенденцияларни муҳокама қилиш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини янада ўсиши ва модернизация қилишга ёрдам берадиган ҳамкорликни ўрнатиш имкониятига эга бўлади.
Расмий кўмак:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
“Паррандасаноат” Ўзбекистон паррандачилари уюшмаси
Тошкент шаҳар ҳокимияти
Ўзбекистон фермерлар кенгаши
Қўшимча маълумот олиш учун: “Iteca Exhibitions” матбуот хизматига мурожаат қилинг.
Тел: +998 71 205-18-18, +998 94 800-18-18
E-mail: pr@iteca.uz; www.iteca.uz
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси