Ўзбекистон Президенти 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади

Июль 07, 2026. 19:43 • 1 дақ

83
Ўзбекистон Президенти 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади

ТОШКЕНТ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Шунингдек ўқинг

Маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш