Logo

Ўзбекистон делегацияси нуфузли Лондонда “AMBA & BGA” ташкилоти билан англашув Меморандумини имзолади

Ноябрь 28, 2025. 10:37 • 2 дақ

365
Ўзбекистон делегацияси нуфузли Лондонда “AMBA & BGA” ташкилоти билан англашув Меморандумини имзолади

ЛОНДОН, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Бахтиёр Юлдашев бошчилигида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси “Going Global” халқаро конференциясида иштирок этди.

“Education for Transformation: Building Partnerships for the Future” мавзусидаги халқаро тадбирда 80 дан зиёд мамлакатдан таълим вазирлари, агентликлар ва олий ўқув юртлари вакиллари қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

Халқаро тадбирларда олий таълимда сифат кафолати ва самарали бошқарув тизими, давлат-хусусий шериклик асосида инновацион университетлар тармоғини кенгайтириш, трансмиллий таълим дастурларининг сифатини таъминлаш ҳамда таълимда инсон капиталини ривожлантириш йўналишларида панель муҳокамалар ўтказилди.

Сафар давомида юртдошларимиз “AMBA & BGA”, “QAA”, “Ofqual” ва “Cambridge University Press & Assessment” масъуллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

“AMBA & BGA” ташкилотнинг бош ижрочи директори

Эндрю Мэйн Уилсон билан бўлиб ўтган мулоқотда таълим тизимида ўқув дастурларини баҳолаш ва аккредитация мезонлари, Ўзбекистон ОТМларида бизнес-таълим дастурларига “AMBA” аккредитациясини жорий этиш имкониятлари хусусида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Таълим сифатини баҳолашда халқаро индикаторларни уйғунлаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш механизмларини яратиш йўналишларида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокара якунида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда “AMBA & BGA” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, “AMBA & BGA” ташкилоти Ўзбекистонда халқаро аккредитация агентлиги сифатида тан олиниши белгиланмоқда ҳамда унинг кўмагида қўшма тренинг, онлайн семинар ва эксперт алмашинувлари бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш