Японияда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари “Ипак йўлидан туҳфа” бренди остида сотилмоқда

Ноябрь 05, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 33
Японияда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари “Ипак йўлидан туҳфа” бренди остида сотилмоқда
Японияда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари “Ипак йўлидан туҳфа” бренди остида сотилмоқда
Японияда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари “Ипак йўлидан туҳфа” бренди остида сотилмоқда

ТОКИО, 5 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 64,1 фоизга ошиб, 388,6 миллион АҚШ долларига етгани фонида, мамлакатимиз Японияга қора олхўри етказиб берувчи энг йирик бешта мамлакат, майиз экспорт қилувчи етакчи ўнта давлат қаторига кирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси дипломатлари Осака шаҳрида “Kurosimo inc.” компанияси бош директори Кенго Сугие билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Япония бозорига етказиб бериш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Кенго Сугиенинг маълум қилишича, компания Ўзбекистонда етиштирилган қора майиз, бодом ва ёнғоқни Японияга импорт қилиб, уни қайта ишлайди ҳамда “Gift from Silk Road” (“Ипак йўлидан туҳфа”) бренди остида сотувга чиқармоқда. Ушбу маҳсулотлар Япониянинг энг йирик савдо тармоқларидан бири — “Kintetsu Department Store” дўконларида харидорларга таклиф этилмоқда ва япон истеъмолчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Япон истеъмолчиларининг экологик тоза ва юқори сифатли ўзбек меваларига бўлган қизиқишининг ортиб бораётгани маҳаллий агрохолдингларимиз учун юқори даромадли янги имкониятларни очиб, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

“Kintetsu Department Store” Япониянинг йирик чакана савдо тармоқларидан бири бўлиб, “Kintetsu Group Holdings” таркибига киради. Мазкур тармоқ асосан Кансай минтақасида фаолият юритади ва сифатли ҳамда юқори нарх сегментидаги маҳсулотларни сотишга ихтисослашган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш