Ами Бера: Ўзбекистон жадал ривожланаётган мамлакат ва муҳим иқтисодий ҳамкордир
Сентябрь 01, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 37
ВАШИНГТОН, 1 сентябрь. /“Дунё” АА/. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Ами Бера Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқига ўзининг самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади:
– Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига саломим ҳамда табрикларимни йўлламоқчиман.
Ўзбекистон жадал ривожланаётган мамлакат ва муҳим иқтисодий ҳамкордир. Мамлакат Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаган ҳолда янги имкониятларни намойиш қилмоқда.
АҚШ ва Ўзбекистонни тинчлик ва фаровонлик йўлидаги умумий мақсадларга асосланган мустаҳкам стратегик муносабатлар боғлаб туради. Ўттиз йилдан ошиқ вақт мобайнида икки давлат ўртасидаги дўстлик минтақага фойда келтириб, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
Вакиллар палатасининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича қуйи қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бўйича кокус аъзоси сифатида икки мамлакат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш тарафдориман. Бундан кейин ҳам ўзаро муносабатларимизнинг янада ривожланишига кўмаклашиш ниятидаман.
Ўзбекистон халқи билан биргаликда ушбу муҳим сана, Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва дахлсиз мустақиллигини нишонлаш мен учун катта шараф.
Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва муваффақиятга эришишида эзгу тилакларимни йўллайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси