Ўзбекистон ва Покистон етакчилари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Август 31, 2026. 19:40 • 2 дақ

21
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 31 август. /“Дунё” АА/. Бугун Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Покистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раисликни қабул қилаётгани билан самимий табриклади.

Жорий йилнинг февраль ойида Исломободга амалга оширилган тарихий ташриф ва бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар муносабатларимизни янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика бўйича ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

Учрашувда ҳудудлараро ҳамкорлик ва гуманитар йўналишдаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йилда Хива шаҳрида Ҳудудлараро форум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳамда Покистонда Ўзбекистон маданияти ва киноси кунларини ташкил этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.

Тўқимачилик, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳалардаги лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш