Бахтиёр Саидов: Бразилияни Лотин Америкасидаги муҳим ва ишончли шерикларимиздан бири сифатида қадрлаймиз
Май 12, 2026. 16:55 • 2 дақ
• 33
ТОШКЕНТ, 12 май. /“Дунё” АА/. Бугун ТИВда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейра ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро Виейра жаноблари билан самарали музокаралар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув давомида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорликдаги ҳали фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш, қишлоқ хўжалиги, логистика, таълим, маданий-гуманитар алмашинувлар ҳамда туризм соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик.
Ташриф доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Бразилия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форум ва давра суҳбати натижаларини олқишладик. Унда Бразилиянинг “Embraer”, “WEG”, “Petrobras”, “ABIEC”, “ABPA”, “ApexBrasil” каби етакчи компаниялари ва уюшмалари B2B ва B2G форматларида қатор учрашувлар ўтказди.
Шунингдек, БРИКС, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдик.
Бразилияни Лотин Америкасидаги муҳим ва ишончли шерикларимиздан бири сифатида қадрлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни аниқ амалий лойиҳалар ва янги ташаббуслар билан бойитишга келишиб олдик.
Ишончимиз комилки, Бразилия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




