Logo

Ўзбекистон делегацияси АҚШдаги учрашувларда консуллик-ҳуқуқий фаолият ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Апрель 08, 2026. 15:38 • 2 дақ

118
Ўзбекистон делегацияси АҚШдаги учрашувларда консуллик-ҳуқуқий фаолият ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 8 апрель. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси ҳамда Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида АҚШнинг тегишли вазирлик ва идораларида қатор конструктив учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, АҚШ Меҳнат вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ишончнинг юқори даражаси ва Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларининг изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.

Америка томони Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, шунингдек миграция масалаларидаги самарали ҳамкорликни, жумладан АҚШдан Ўзбекистон фуқароларини ташкил этилган тартибда репатриация қилиш амалиётини юқори баҳолади.

Музокаралар давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари, хусусан, Ўзбекистоннинг H-2А мавсумий ишчи визалари дастурида иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Делегациянинг АҚШ Давлат департаментига ташрифи доирасида икки томонлама муносабатларнинг барқарор ижобий динамикаси ва сиёсий мулоқотнинг юқори даражаси қайд этилди. Ўзбекистоннинг АҚШ учун стратегик аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишларда қўшма ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот алмашинувини давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Вашингтон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида АҚШ Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш берувчилар миллий кенгаши (NCAE) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, делегация Филадельфия ва Нью-Йорк шаҳарларида ўтказилган иш берувчилар ва ватандошлар форумида иштирок этди. Ушбу форумнинг авлодлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида маданий-маърифий ташаббуслар ва миллий қадриятларни ривожлантириш, шунингдек иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини жалб этиш истиқболларини шакллантиришдаги аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш