Logo

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирскда меҳнат мигрантлари бўлган ватандошларнинг меҳнат ва турмуш шароитлари билан танишди

Март 25, 2026. 09:37 • 1 дақ

80
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирскда меҳнат мигрантлари бўлган ватандошларнинг меҳнат ва турмуш шароитлари билан танишди

НОВОСИБИРСК, 25 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошираётган “Старт” заводи ва “Ғарбий Сибир саноат компанияси”нинг хоналараро эшиклар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтказилган учрашувлар давомида ватандошларнинг талаб ва истаклари тингланди, шунингдек, дипломатлар уларнинг иш ва яшаш жойлари, яратилган маиший шароитлар билан танишдилар.

Ватандошларни зиёрат қилишдан кўзланган мақсадлардан бири уларни консуллик ҳисобига қўйиш, шунингдек, консуллик ва ҳуқуқий тусдаги бошқа масалаларни ҳал этишдан иборат эди.

Ташриф давомида ушбу корхоналарда 51 нафар Ўзбекистон фуқароси консуллик ҳисобига қўйилди.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ТехноПан” ва “СибВторНск” корхоналарида ишлаётган 29 нафар Ўзбекистон фуқароси консуллик ҳисобига қўйилганди.

Шундай қилиб, сўнгги ҳафтада консуллик ҳисобига қўйилган Ўзбекистон фуқаролари сони 80 нафарни ташкил этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш