Logo

Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Ноябрь 26, 2025. 15:38 • 32 сония

70
Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

АКТОБЕ, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтовдаги бош консули Жамолиддинхўжа Абдукаримов Қозоғистоннинг Актобе вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда яшаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қабул давомида зарур маслаҳатлар берилди, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, ушбу ҳудудда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига тегишли консуллик хизматлари тақдим этилди.

Сайёр тадбир доирасида ватандошлар билан республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, учрашув давомида Актобе вилоятида яшовчи ватандошларимизга доимий консуллик ҳисобига қўйиш ва консуллик муассасаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш