Logo

Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди

Декабрь 12, 2025. 19:14 • 3 дақ

89
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди

КАРАЧИ, 12 декабр. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ходими Карачи шаҳрида жойлашган Марказий аёллар қамоқхонасига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида мазкур муассасада вақтинча сақланаётган ватандошимиз билан суҳбат уюштирилди.

Ҳамюртимиз Покистонга 2024-йил декабрда Малдив фуқароси бўлган шарʼий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан тадбиркорлик қилиш мақсадида келган. У шу йил январ ойида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган гуруҳга турмуш ўртоғи билан шерикликда гумонланиб, ҳибсга олинган ва Карачи шаҳридаги Марказий аёллар қамоқхонасига жойлаштирилган. Айни пайтда суд жараёни давом этаяпти.

Ҳамюртимиз хорижлик турмуш ўртоғининг ёлғон ваʼдаларига ишониб, Покистонга келгани ва гиҳёванд моддалар савдосига умуман алоқаси ёъқлигини таʼкидлаган ҳолда элчихонага озодликка чиқишига ёрдам сўраб мурожаат ёъллаган.

Ўзбекистон дипломатлари фуқаромизнинг мурожаати асосида у билан бир неча бор суҳбат ўтказди. Тергов тафсилотлари ўрганилди ва суд жараёни кузатиб борилмоқда. 

Ватандошимизнинг айтишича, дипломатик ваколатхона ходимларининг мазкур ишга аралашувидан сўнг, унга қўйилган айбловлар яна-да холис кўриб чиқиляпти.

 “Ўзбекистон Элчихонаси кўмагида менга янги адвокат ёлланди. Мен ўзимни бутунлай айбсиз, деб биламан. Афсуски, турмуш ўртоғимнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, ўз Она Ватанимни ташлаб бу ерларга келиб, шу ҳолатга тушиб қолдим. Мамлакатимиз дипломатлари менинг ҳолимдан доим хабар олиб турибди. Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбарига ва дипломатларимизга хорижий давлатда бўлган фуқаросини ўз ҳолига ташлаб қўймагани ва менинг озодликка чиқишим учун амалга ошираётган саʼй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман”, – деди у.

Учрашув давомида ватандошимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийим кечаклар ва пул маблағи берилди.

Юртдошимизга Покистон томонидан ажратилган адвокат мазкур ишни кўриш жараёнида сусткашликка ёъл қўйгани учун у билан келишув бекор қилиниб, Элчихона томонидан бошқа адвокат ёлланди.

Сафар давомида ушбу адвокат билан ҳам мулоқот ўтказилди. Янги жалб қилинган адвокат ватандошимизнинг озодликка чиқиш имконияти юқори эканини маʼлум қилди. Таʼкидлашича, ҳамюртимизнинг малдивлик турмуш ўртоғи ҳам унинг айбсизлигини тасдиқлаган ва хотинининг озодликдан чеклаш даври учун маʼнавий зарарни қоплаб беришга ва ўзи қонуний жазо олишга тайёрлигини билдирган. 

Хизмат сафари давомида, элчихона ходими Карачи шаҳридаги Марказий аёллар қамоқхонаси раҳбари билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида, муассасада бўлган юртдошимизнинг ҳолати муҳокама қилинди. Уни тез орада Ўзбекистонга, яʼни яқинлари олдига қайтариш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Муассаса раҳбарининг айтишича, юртдошимиз ўзининг одоб-ахлоқи, тарбияси, атрофидагиларга бўлган муносабати билан бошқалардан ажралиб туради.

“Ўзбекистон фуқаросининг иши бўйича суд жараёни давом этаётгани учун у мазкур муассасада вақтинча сақланмоқда. Унинг хулқ-атвори жуда яхши. Бошқалар билан тез тил топишиб кетади. Хонадошларига эса жуда меҳрибон. Биз унинг суд залидан озодликка чиқишини чин дилдан истаймиз”, – деди муассаса раҳбари.

 Суҳбат давомида ҳамюртимизнинг дам олиши, яқинлари билан учрашиши, телефон орқали мулоқот қилиши, адвокат билан учрашиши, ўз вақтида тиббий хизматдан фойдаланиши учун имкониятларни яна-да кенгайтиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш