Ўзбекистон дипломатлари Омскдаги ёнғинда жароҳат олган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди

Август 17, 2026. 12:30 • 2 дақ

107
Ўзбекистон дипломатлари Омскдаги ёнғинда жароҳат олган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди

ОМСК, 17 август. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Омск шаҳридаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ташриф буюриб, 15 август куни шаҳарнинг “Кварталы Драверт” минтақасида содир бўлган ёнғинда жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳолидан хабар олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Навбатчи шифокорнинг маълумотига кўра, фуқаро И.З куйиш жароҳатлари реанимация бўлимига ўтказилган, аҳволи оғир ва сунъий нафас олиш аппаратига (ИВЛ) уланган. Иккинчи фуқаро — О.Э ҳозирда йирингли-септик бўлими реанимациясида қолмоқда, унинг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда россиялик шифокорлар москвалик ҳамкасблари билан видеоконференция алоқаси орқали консилиум ўтказмоқдалар ва Россия томони жароҳатланганларни соғломлаштириш жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Бугун 17 август куни эрталаб бош консул 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори, куйиш ва йирингли-септик бўлимлари мудирлари ҳамда тиббиёт хизмати раҳбари билан учрашув ўтказади.

Ушбу масала Бош консулхонанинг алоҳида назоратига олинган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш