Минск вилоятидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Ноябрь 29, 2026. 11:40 • 2 дақ

• 70
Минск вилоятидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

МИНСК, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. 27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси консули, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директорининг биринчи ўринбосари ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) девони вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Минск вилоятида жойлашган 1-сонли тергов ҳибсхонасига борди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида ушбу муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг сақлаш шароитлари ўрганилди.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, ватандошлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ҳамюртларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар ва зарур юридик маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Мазкур тадбир хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ўз вақтида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган изчил ишлар доирасида ўтказилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш