Германия Федерал президенти 17-18 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Июнь 15, 2026. 14:32 • 2 дақ

36
Германия Федерал президенти 17-18 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида 17-18 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.

Шунингдек ўқинг

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлайдиган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш