Қозоғистон Сенати Ўзбекистон билан давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Июнь 15, 2026. 17:30 • 2 дақ

11
Қозоғистон Сенати Ўзбекистон билан давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилди

ОСТОНА, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон парламенти Сенати депутатлари 11 июнь куни Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Қозоғистоннинг “Zakon.kz” порталига таяниб.

Ҳужжат давлат чегараси ва чегара белгиларини сақлаш, шахслар, транспорт воситалари ва юкларнинг чегарани кесиб ўтиши, парвозларни амалга ошириш, чегара минтақасида хўжалик ишларини олиб бориш тартибини, шунингдек, чегара ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳал қилиш механизмларини белгилайди.

Битим 2001 йил 16 ноябрдаги Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш ва 2022 йил 22 декабрдаги битим билан расмийлаштирилган Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини демаркация қилиш жараёнини якунлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Шунингдек ўқинг

Қайд этилишича, ҳужжат икки давлат давлат чегарасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ягона халқаро-ҳуқуқий асосини шакллантиради ҳамда миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, чегараолди ҳамкорликни ривожлантириш, тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Сенати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан мамлакатда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон учун БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш