Logo

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Москвада учрашди

Апрель 17, 2026. 19:02 • 2 дақ

169
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Москвада учрашди

ТОШКЕНТ, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Москвада Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан самимий ва самарали учрашув ўтказилди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокаралар давомида Ўзбекистон–Россия ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, жумладан, олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Барча йўналишлар бўйича алоқаларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдик. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат кооперацияси доирасида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгаймоқда.

Таълим, инновациялар, инфратузилма, ҳудудлараро ҳамкорлик ва бошқа устувор йўналишларда алоқаларни ривожлантириш жиҳатларини кўриб чиқдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилдик.

Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик. Ташқи ишлар вазирликлари ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида изчил ҳамкорликни давом эттиради”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш