Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Апрель 15, 2026. 13:04 • 2 дақ
• 255
ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Хелен Санд Андресенни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Норвегиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Хелен Санд Андресен хонимнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Ўзбекистон ва Норвегия алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз.
Элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ишга солишда муваффақиятлар тилаймиз”.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 15 май куни Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Норвегия Қироли Харальд V га ишонч ёрлиқларини топширган эди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси