Ўзбекистон ва Вьетнам ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Ноябрь 03, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 143
Ўзбекистон ва Вьетнам ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вьетнам ташқи ишлар вазири Ле Хоай Чунг билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ветнам Социалистик Республикаси ташқи ишлар вазири Ле Хоай Чунг билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон–Вьетнам муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш имкониятларига эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашдик.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва уларни аниқ амалий натижалар билан бойитишга тайёрлигимизни билдирдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш