Хитойнинг Сиань шаҳрида Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Май 23, 2026. 18:00 • 2 дақ

10

СИАНЬ, 23 май. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Сиань шаҳрида Учинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хитой томони ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, ҳудудлар раҳбарлари, савдо-саноат палаталари, ишбилармон доиралари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзаро ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб этиш мақсадида ўтказилган анжуманда сўз олганлар томонидан мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама шериклик муносабатлари стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Ўтган йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларга етгани, Хитойнинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари миқдори 17 миллиард долларни ташкил қилгани урғуланди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва саноат қувватлари, логистика иншоотлари ва энергетика инфратузилмасини яратишга хизмат қилаётгани ҳақида гапирилди.

Мазкур форум Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга, қўшма ташаббусларни амалга ошириш, инвестиция шерикликларини кенгайтириш ва халқларимизни янада яқинлаштириш учун янги имкониятлар очишига ёрдам бериши қайд этилди.

Форум доирасида мамлакатимизнинг экспорт, туризм ва инвестициявий салоҳиятини кенг намойиш этиш мақсадида майдони 2 минг квадрат метрни эгаллаган «Ўзбекистон миллий павильони» ташкил этилди.

Шунингдек, яшил иқтисодиёт, рақамлаштириш, таълим, аёллар тадбиркорлиги, туризм, транспорт ва логистика, инновациялар ва қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган ялпи мажлислар ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

G2B ва B2B форматида ўтказилган учрашув ва музокаралар якунида томонлар узоқ муддатли ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган инвестициявий ва кооперация лойиҳалари бўйича бир қатор келишувларни имзоладилар.

Биринчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро ҳамкорлик форуми 2024 йил январь ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган.

2025 йил 1-2 июнь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Иккинчи ҳудудлараро форум минтақавий ҳамкорлик икки томонлама шерикликнинг асосий устунларидан бирига айланиб, унинг кўлами сезиларли даражада ошганини кўрсатди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш