Logo

Индонезиядан эътироф: Тошкенттаги Ислом цивилизацияси маркази тинчликка хизмат қилади

Март 26, 2026. 11:14 • 2 дақ

40
Индонезиядан эътироф: Тошкенттаги Ислом цивилизацияси маркази тинчликка хизмат қилади

ЖАКАРТА, 26 март. /“Дунё” АА/. Индонезиянинг “Kalimantan Post” газетаси бош муҳаррири Ика Триятна Шанти “Дунё” АА мухбирига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тантанали очилиши муносабати билан ўз фикрларини билдирди:

– Ислом цивилизацияси марказининг очилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният учун тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир. Бугунги глобал беқарорлик, сиёсий инқирозлар ва дунёнинг турли нуқталаридаги кескинлик шароитида Президент Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан, тарих, маънавият ва инсон тафаккури уйғунлигини ифода этувчи бетакрор маърифат масканини барпо этиш ташаббуси ниҳоятда аҳамиятли ва таҳсинга сазовордир.

Тошкент шаҳрида барпо этилган ушбу мажмуада турли миллат вакиллари Ўзбекистоннинг уч минг йиллик бой тарихи, маданияти, илмий ва маънавий салоҳияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Мусулмон уммати ва хорижий меҳмонлар мазкур марказда сақланаётган Қуръони Каримнинг энг қадимий нусхаларидан бири – Усмон Мусҳафини кўриш шарафига муяссар бўлишмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ўйлайманки, буюк мутафаккирлар, донишмандлар ва олимлар юрти, Имом Бухорий ватани ҳисобланмиш Ўзбекистон бундай марказни барпо этишга ҳам маънавий, ҳам тарихий жиҳатдан тўла ҳақлидир.

Ислом цивилизацияси маркази тинчлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва маданий мулоқотни тарғиб этувчи муҳим масканга айланишига ишонаман.

“Kalimantan Post” таҳририяти ҳамда нашримизнинг барча обуначилари ва мухлислари номидан Ўзбекистон ҳукумати ва халқини ушбу улкан ютуқ билан самимий табриклайман. Ишончим комилки, мазкур марказ Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади.

Унинг келгусидаги фаолияти тарихий мерос ва билимга бўлган ҳурмат дунёда тинчлик ва тараққиётнинг асоси эканини яна бир бор намоён этади ҳамда турли миллат ва дин вакилларини Ўзбекистоннинг бой мероси билан таништиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш