Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой етакчи ўринга чиқди

Май 19, 2026. 09:55 • 2 дақ

40
Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой етакчи ўринга чиқди

ТОШКЕНТ, 19 май. /“Дунё” АА/. 2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 19 минг 490 та корхона фаолият юритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг 4 минг 427 таси қўшма корхоналар, 15 минг 63 таси эса тўлиқ хорижий компаниялардир.

Сўнгги беш йилда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1,4 баробар кўпайди. Шу билан бирга, хорижий корхоналарнинг улуши 61,3 фоиздан 77,3 фоизга ошди. Бу хорижий бизнеснинг мамлакат иқтисодиётига ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Хитой етакчилик қилди – 5 минг 615 та компания. Қуйида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи давлатлар келтирилган:

-Россия – 3308,

-Туркия – 2216,

-Қозоғистон – 1259,

Шунингдек ўқинг

-Корея Республикаси – 721,

-Афғонистон – 656,

-Озарбайжон – 452,

-Тожикистон – 437,

-БАА – 427,

-Ҳиндистон – 405 та.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хорижий компаниялар сонининг барқарор ўсиши ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва халқаро инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги изчил ислоҳотлар билан боғлиқ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш