Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга амалий ташрифини якунлади

Май 19, 2026. 01:10 • 56 сония

25
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга амалий ташрифини якунлади

ТОШКЕНТ, 19 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига икки кунлик амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида иштирок этиб, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва шаҳарсозлик сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Форум доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Сербия Президенти Александр Вучич ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Боку халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш