Мануэль Фик: АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишчилар учун қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар очилмоқда
Май 19, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 89
ТОШКЕНТ, 19 май / “Дунё” АА/. Американинг “USA Farm Labor” компанияси асосчиси ва бош директори Мануэль Фик 18 май куни бошланган биринчи Тошкент халқаро миграция форуми доирасида “Дунё” АА мухбирига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
– Компаниямиз ҳукуматингиз билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШдаги қишлоқ хўжалиги соҳасида “H-2A” дастурида қатнашиш имконини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳамкорлик АҚШдаги иш берувчилар учун ишчи кучи етишмаслиги муаммосини бартараф этиш, шу билан бирга, ўзбекистонлик ишчиларга хорижда меҳнат қилиб, даромад топиш ва турмуш шароитини яхшилаш имконини беришга хизмат қилади.
АҚШ меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кучли тизимга эга. Мамлакатда меҳнаткашлар хавфсизлигини таъминлаш, эксплуатациянинг олдини олиш ва инсон савдосига қарши курашишга қаратилган қонунлар ва механизмлар амал қилади. Шу боис, АҚШга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун 10 ойгача ёки белгиланган муддатда борадиган ўзбекистонлик ишчилар муносиб меҳнат шароитлари ва зарур ҳуқуқий кафолатларга эга бўлади.
Ишчилар оладиган даромадлар уларнинг оилалари учун муҳим молиявий ёрдам бўлиб, турмуш фаровонлигини оширишга ҳисса қўшади. Шу билан бирга, ушбу ҳамкорлик фақат иқтисодий самара билан чекланиб қолмай, икки мамлакат ўртасида тажриба, билим ва касбий кўникмалар алмашинувини ҳам кучайтиради.
Шунингдек, америкалик иш берувчилар Ўзбекистондан ёш, меҳнаткаш ва инглиз тилини биладиган малакали ишчиларни жалб қилишдан манфаатдор. Бу АҚШнинг мавсумий қишлоқ хўжалиги меҳнат бозори учун қўшимча имкониятлар яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Лука Бронделло: Ўзбекистонлик мутахассислар учун Италия қишлоқ хўжалигида ишлаш имкони яратилмоқда



