Клаус Мангольд: Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликнинг муҳим таянчидир
Сентябрь 16, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 113
БЕРЛИН, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Mangold Consulting GmbH” консалтинг компанияси раиси, таниқли немис иқтисодчиси, профессор Клаус Мангольд “Дунё” ахборот агентлиги орқали мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига ўзининг самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади:
– Аввало, Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан чин қалбимдан қутлайман.
Бугунги Янги Ўзбекистон дунёда барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган юксалиш ва фаровонлик тимсолидир. Мамлакат Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликнинг муҳим таянчи ҳисобланади. Айниқса, бу ютуқларга тинч йўл билан эришилаётгани қувонарлидир.
Ўзбекистон тўғри йўлдан бормоқда ва муваффақиятли тараққиётни давом эттириш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқда. Халқаро ҳамжамият мамлакатдаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқда. Сўзларимнинг ёрқин исботи — ислоҳотлардаги аниқ рақамлардир.
Ҳар қандай мамлакатда юқори даражадаги ишонч мавжуд бўлгандагина иқтисодиёт гуллаб-яшнайди. Иқтисодиёт ва ишонч бир-бири билан узвий боғлиқ. Сўнгги йилларда бу ишонч мамлакат раҳбарияти томонидан янада мустаҳкамланди. Бу иқтисодиёт учун энг мустаҳкам пойдевордир.
Мамлакатнинг энг катта бойлиги — бу унинг билимли ва интеллектуал жиҳатдан ривожланган ёшларидир. Ўзбекистон улкан ёшлар салоҳиятига эга бўлиб, уларни иш ўринлари билан таъминлаш зарур. Шунинг учун саноатлаштириш жараёни катта аҳамиятга эга. Айнан саноат ёшларга муносиб иш ўринларини, мамлакатга эса барқарор ўсишни таъминлашга қодир.
40 йиллик тадбиркорлик фаолиятим давомида Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб бизнес лойиҳаларда иштирок этганман. Мамлакат тараққиётида улкан ўзгариш ва ютуқлар бўлганига шахсан гувоҳман. Нукус, Тошкент, Жиззах, Андижонда бўлганимда одамлар билан кўп мулоқот қиламан, уларнинг ҳаёт тарзи билан қизиқаман. Тobora юксалиб бораётган фаровonликни кишилар чеҳрасидан ҳам сезиш мумкин. Бу ўзгаришлар нафақат Тошкент ёки Самарқандда, балки чекка қишлоқларда ҳам яққол кўзга ташланмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро майдонда юксак обрў-эътибор қозонмоқда. Мамлакат ҳам Ғарб, ҳам Шарқ давлатлари билан ўзаро манфаатли, конструктив муносабатлар ва яхши қўшничиликни изчил ривожлантирмоқда.
Ушбу динамика кейинги йилларда ҳам давом этишини чин дилдан тилайман. Ўзбекистон ва унинг халқига барча соҳаларда улкан муваффақият, келажакда янада фаровонлик, тинчлик ва бахт-саодат ёр бўлсин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси