Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари футбол бўйича халқаро турнир ғолиби бўлди

Июнь 02, 2026. 09:55 • 2 дақ

64
Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари футбол бўйича халқаро турнир ғолиби бўлди
Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари футбол бўйича халқаро турнир ғолиби бўлди
Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари футбол бўйича халқаро турнир ғолиби бўлди

ВАРШАВА, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Варшава шаҳридаги “OSiR Bemowo” стадионида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича XVII Польша халқаро турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг хабар беришича, турнирда 39 та жамоадан 400 нафарга яқин ёш спортчи, жумладан, Польша, Чехия, Словакия, Словения ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Ушбу спорт тадбирида вакилларимизнинг иштирок этишида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яқиндан кўмак берди.

Турнир давомида 97 та учрашув ўтказилиб, жами 449 та гол урилди. Баҳслар ҳалол, ўзаро ҳурмат ва дўстлик руҳида ўтди.

Қизғин кечган баҳслар якунида Ўзбекистон ёшлари финалда “Legnickie Orły Legnica” жамоаси устидан ғалаба қозониб, турнир ғолиби бўлди.

Шу тариқа бу галги футбол бўйича Польша халқаро турнирида:

I ўрин – Ўзбекистон;

II ўрин – “Legnickie Orły Legnica”;

III ўрин – “Sternik Szczecin” жамоаларига насиб этди.

Терма жамоамиз аъзоси Максим Исломов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Бу унинг бутун чемпионат давомидаги юксак маҳорати ва ишончли ўйинининг эътирофи бўлди.

Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ушбу совринга Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмаги ҳамда ёш спортчиларнинг юксак тайёргарлиги, интизоми, қатъияти ва ўз мамлакатини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишга бўлган интилиши туфайли эришилганини қайд этди.

Мазкур мусобақа икки мамлакат ўртасидаги спорт, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва турли мамлакатлар болалари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим воқеа бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси