Россиянинг Приморье ўлкасида Фарғона вилоят рус драма театрининг гастроль сафарлари бўлиб ўтмоқда

Июнь 02, 2026. 09:00 • 2 дақ

36

ВЛАДИВОСТОК, 2 июнь. /“Дунё” АА/. 25 майдан 7 июнга қадар Россиянинг Приморье ўлкасидаги Владивосток ва Уссурийск шаҳарларида доирасида Фарғона вилоят рус драма театри жамоасининг гастроль сафарлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Гастроль сафари Россия Маданият вазирлигининг Бутунроссия гастроль-концерт режасига мувофиқ “Росконцерт” маданият муассасаси томонидан ташкил этилди. Дастурнинг халқаро йўналиши доирасида М.Горький номидаги Приморье академик драма театри ва В.Ф.Комиссаржевская номидаги Уссурийск драма театри саҳналарида “Шоҳ Баҳром учун ой”, “Истеъдод кучи” ҳамда “Барча сичқонлар пишлоқни яхши кўради” спектакллари намойиш этилиши режалаштирилган.

Мазкур гастроль сафари олдидан Приморье академик ўлка драма театрида матбуот анжумани ва Фарғона вилоят рус драма театри гастролининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси дипломатлари, Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Фарғона вилоят рус драма театри, Приморье академик драма театри, дипломатик корпус вакиллари ҳамда 40 дан ортиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этди.

800 нафар томошабин эътиборига форс шоҳи Баҳром ва Хитой маликаси Дилоромнинг севги қиссасига бағишланган “Шоҳ Баҳром учун ой” спектакли ҳавола этилди. Спектакль Алишер Навоийнинг 1484 йилда чиғатой тилида ёзилган “Хамса” достони таркибига кирувчи асар асосида саҳналаштирилган.

Тадбир сўнгида меҳмонлар ва томошабинлар учун палов, сомса каби ўзбек миллий таомларидан иборат дастурхон ёзилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш