Logo

Ўзбекистон ва Туркман етакчилари телефон орқали мулоқотда икки томонлама шерикликнинг жадал суръатидан мамнун эканликларини билдирдилар

Декабрь 29, 2025. 17:32 • 2 дақ

70
Ўзбекистон ва Туркман етакчилари телефон орқали мулоқотда икки томонлама шерикликнинг жадал суръатидан мамнун эканликларини билдирдилар

ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида етакчилар бир-бирларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам самимий саломини йўллади.

Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувлар доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Барча даражалардаги мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ҳамкорлик кенгаймоқда. “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси ишга туширилди. Ҳудудлараро, ишбилармонлик, маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари Авазада йирик саммитлар, Ашхободда Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги ҳамда “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” муносабати билан ташкил этилган форум муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлади.

Келгуси йилда бўлажак учрашувлар режаси кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий тадбирларни биргаликда ўтказишни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш