Logo

Москвадан муносабат: Остонадаги саммит ОҚХЖга раисликнинг 2027–2029 йилларда Ўзбекистонга ўтаётгани билан ҳам аҳамиятлидир

Апрель 23, 2026. 15:28 • 2 дақ

89
Москвадан муносабат: Остонадаги саммит ОҚХЖга раисликнинг 2027–2029 йилларда Ўзбекистонга ўтаётгани билан ҳам аҳамиятлидир

МОСКВА, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Хитой ва замонавий Осиё институти Марказий Осиё тадқиқотлари маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Александра Перминова “Дунё” АА учун Ўзбекистон Президентининг 22 апрель куни Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишдаги иштироки бўйича фикр билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштироки этиш учун Остонага қилган ташрифи, аввало, айни дамда ташкилот ўзини-ўзи ички қайта англаш босқичидан ўтаётган бир пайтда бўлиб ўтаётгани билан аҳамиятлидир.

2026 йил март ойида Остона шаҳрида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси Бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда Марказий Осиёда сув, экологик ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда биргаликдаги ҳаракатларни амалга ошириш, трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва Орол денгизининг ҳолатини яхшилаш борасида барқарор ҳамкорликни сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилган эди.

Шунингдек ўқинг

ОҚХЖ доирасидаги мулоқот Ўзбекистон учун минтақадаги сув масалалари кун тартибининг ўта муҳим қисми ҳисобланади. Остонадаги учрашувнинг минтақа давлатлари раҳбарлари даражасида экани эса Тошкентнинг Марказий Осиё интеграциясини ривожлантириш борасидаги манфаатларига мос келади. Бундан ташқари, мазкур саммит ОҚХЖга раисликнинг 2027–2029 йиллар учун Ўзбекистонга ўтиши арафасида ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, Орол денгизи билан боғлиқ вазиятдан ташқари, умуман сув-энергетика масалаларини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, айнан минтақа мамлакатларининг ўзаро умумий ечимлар топиши Марказий Осиё давлатларининг янада яқинлашишига олиб борувчи қадамлардан биридир.

Остонада бўлиб ўтган учрашувларда Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш