Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди

Май 17, 2026. 14:30 • 3 дақ

68
Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди
Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди
Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди
Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди
Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди
Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш этилди

ПЕКИН, 17 май. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Халқаро бизнес ва иқтисодиёт университети (UIBE)да 22-халқаро ёшлар маданияти фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган форумда UIBEда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар фаол иштирок этиб, Ўзбекистоннинг миллий маданияти, анъаналари ва туризм салоҳиятини намойиш қилди.

Юздан ортиқ мамлакат вакилларини бирлаштирган ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон миллий павильони тақдим этилди. Ўзбек талабалари томонидан тайёрланган экспозиция мамлакатнинг ёрқин ва ўзига хос маданияти ҳамда туризм имкониятларини намойиш қилди. Павильон университет профессор-ўқитувчилари, кўплаб хорижий дипломатлар, жамоат ташкилотлари ва турли мамлакатлардан келган талабаларда катта таассурот қолдирди.

Павильонда Ўзбекистоннинг миллий кийимлари ва таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, мамлакатнинг қадимий шаҳарларини акс эттирувчи китоблар, журналлар, буклетлар ва фотоматериаллар тақдим этилди.

Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари билан яқиндан таништириш мақсадида палов, сомса ва нон тортиқ этилди. Бу иштирокчиларга Ўзбекистоннинг машҳур меҳмондўстлик анъаналарини ҳис этиш имконини берди.

Шунингдек ўқинг

Ушбу тадбирда иштирок этиш ўзбек ёшларининг халқаро майдонда маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган фаол ҳиссасини яна бир бор намоён этди. Талабаларнинг маҳорат ва фаоллиги Ўзбекистоннинг ўзаро тушуниш ва маданиятлараро алмашинув қадриятларига содиқлигини кўрсатди.

Хитойнинг Халқаро бизнес ва иқтисодиёт университети талабаси Лобар Абдумажидова “Дунё” ААга берган интервьюсида шундай деди:

– Мен университетимизда ташкил этилган халқаро ёшлар маданияти фестивалида иштирок этаётганимдан жуда мамнунман. Элчихона кўмагида биз талабалар Ўзбекистон павильонини ташкил этиб, миллий кийимлар, таомлар, ҳунармандчилик ва тўқимачилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш мақсадида намойиш этдик. Биз қураган павильон барча иштирокчиларнинг эътиборини тортди ва Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилди.

Хитойнинг Халқаро бизнес ва иқтисодиёт университети талабаси Озода Абдумажидова:

– Биз Пекиндаги халқаро фестивалда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм имкониятларини тақдим этишдан мамнунмиз. Бизнинг павильонимиз, ҳар доимгидек, бошқалар орасида ажралиб турди. Иштирокчилар ва дўстларимиз мамлакатимизга қизиқиш билдирди ва Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини билдирди. Мамлакатимизда давлат ёшларга катта эътибор қаратади ва биз буни Хитойда таҳсил олаётганимизда ҳис этамиз. Шунингдек, Хитойдаги элчихонамизга бундай тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда доимий қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Мен Хитойда олган билимларимдан фойдаланиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшишга ва келгусида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш