БААнинг йирик логистика компанияси Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларга қизиқиш билдирди

Июль 13, 2026. 18:00 • 2 дақ

13
БААнинг йирик логистика компанияси Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларга қизиқиш билдирди

АБУ-ДАБИ, 13 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БААнинг йирик логистика компанияларидан бири – “AD Ports Group” раҳбарияти билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар транспорт-логистика соҳасида Ўзбекистон–Амирликлар ҳамкорлигини ривожлантириш, замонавий логистика инфратузилмасини яратиш ва янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Музокараларда Ўзбекистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, мамлакатда логистика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, республиканинг халқаро транспорт йўлакларидаги ўрнини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Порт инфратузилмаси, логистика, денгиз ташувлари ва иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича етакчи халқаро операторлардан бири ҳисобланган “AD Ports Group” компанияси Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги ташаббусларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда сармоявий имкониятларни ўрганиш, қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда транспорт-логистика инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш