Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири ўринбосари билан учрашди

Май 16, 2026. 14:00 • 48 сония

69
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири ўринбосари билан учрашди

ДЕҲЛИ, 16 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири ўринбосари Пунья Салила Сривастава билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, илмий тадқиқотлар ва юқори технологияли хизматлар соҳаларидаги ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тартибли тиббий туризм соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш