Ўзбек футболининг тарихи ва бугунги ривожи Польша ОАВ нигоҳида
Июнь 26, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 79ВАРШАВА, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Skarb Kibica” спорт журналида Ўзбекистон футболининг тарихи ва бугунги ривожи ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрнинг таъкидлашича, миллий футбол ривожида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби муҳим ўрин тутган. Шу билан бирга, журнал 1979 йилда клуб жамоаси ҳалок бўлган фожиали авиаҳалокатни ўзбек спорти тарихидаги энг оғир саҳифалардан бири сифатида эслатиб ўтган.
Муаллифлар бугунги кунда ўзбек футболи жадал ривожланиш босқичини бошдан кечираётганини ҳам қайд этишган. Нашрда миллий терма жамоанинг ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиққани, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларининг халқаро майдондаги муваффақиятли иштироки ҳамда янги авлод футболчиларининг юқори даражадаги тайёргарлиги алоҳида таъкидланган.
Журналнинг баҳолашича, миллий, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларининг ютуқлари Ўзбекистонда футбол изчил ривожланаётганидан далолат бериб, халқаро майдонда янги ғалабалар учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




